Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда четга чиқишга қўйилган тақиқни ечиш эвазига фуқародан 1 200 доллар олган МИБ ходимлари ушланди
Иккита туман МИБ бўлими ходими фуқародан четга чиқишга қўйилган тақиқни ечиш учун олган пулларини қайтараётганида ушланган.
Кўкдала ва Шаҳрисабз туман МИБ бўлимлари ходимлари четга чиқишга қўйилган тақиқни ечиш эвазига фуқародан 1200 доллар олган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 3 июн куни Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси, МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, МИБ Кўкдала тумани бўлими давлат ижрочиси А.Д. ва у билан бирга бўлган Шаҳрисабз тумани бўлими давлат ижрочиси Ж.М. Шаҳрисабз шаҳри, “Боғибаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро У.Р.га аввалроқ унга нисбатан ўрнатилган тақиқини ечиб бериш эвазига олган 1 200 долларни қайтариб бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025