Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Вилнюсдаги саммитда Швециянинг НАТОга аъзолигини қўллаб-қувватламайди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Швеция НАТОга аъзоликни Вилнюсда бўлиб ўтадиган иттифоқ саммитида кутмаслиги кераклигини айтди. Бу ҳақда у Бокудан қайтаётганда журналистларга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Hurriyet Daily News.
Унинг таъкидлашича, НАТОга аъзо бўлишга интилаётган Швеция иттифоққа қўшилиш учун аниқ қадамлар қўйиши керак.
«Агар ғайриоддий воқеа содир бўлмаса, мен саммитга бораман. Швециянинг маълум умидлари борлиги биз бу умидларни қондирамиз дегани эмас. Аввало, Швеция ўз мажбуриятларини бажариши керак», — деди Эрдўған.
Туркия президенти таъкидлашича, Анқарада Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризасига рози бўлиш учун асос йўқ. У бу хабарни 14 июнь куни Анқарада қўшма йиғилиш ўтказган Швеция, Финландия ва НАТО расмийларига етказганини айтди.
Эрдўған бу шартлар остида Швециянинг аризасини ратификация қилиш учун Туркияга босим ўтказиш нотўғри эканлигини таъкидлади.
Bloomberg агентлиги хабар беришича, Туркия Шимолий Атлантика альянси ва Стокҳолм ўртасида 14 июнь куни бўлиб ўтадиган маслаҳатлашувларда Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини маъқуллаши даргумон.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025