Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминия Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилади
Ўзбекистон фуқаролари Руминияга қурилиш, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишга жалб қилинади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Руминиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристиан Чобану ва бош консули Луминита Чобану билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ва Руминия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш, фуқароларни ушбу давлатга қурилиш, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларига қонуний ҳамда ташкилий тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Руминия томони Ўзбекистон фуқароларини иш фаолияти давомида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди
12:16 / 19.05.2025