Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qatar Airways Доҳадан Тошкентга мунтазам парвозларни бошлайди
Qatar Airways авиакомпанияси Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида авиақатновларни амалга ошириш бўйича компания ички тартибларини ишлаб чиқяпти.
Жорий йилнинг 23 июнь куни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Асад Муҳаммад Ҳошим билан учрашди.
Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама этишди. Элчи Qatar Airways авиакомпанияси Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида авиақатновларни амалга ошириш бўйича компания ички тартибларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.
Томонлар ушбу жараёнлар якунлангач, парвозларни амалга ошириш бўйича мавжуд талаб ва қоидалар юзасидан музокаралар ўтказишга келишиб олди.
Мавзуга оид
13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
13:53 / 16.08.2024
Оқ уй: Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар Доҳада давом этмоқда
14:10 / 02.08.2024
Доҳада ҲАМАС етакчисининг дафн маросими олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди
17:31 / 02.06.2024