Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилади
"Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил этилиши мумкин.
Ташкил этилган жамғарма ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 2023 йил давомида 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан тўғри 500 млн сўмдан ажратади.
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар ҳисобланади:
- Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига асосан ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ҳомийлик маблағлари ва мол-мулклари;
- жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан тушадиган тушумлари;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Қуйидагилар жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
- маҳаллалар ҳудудларидаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимларини таъмирлаш ва тиклаш;
- маҳалла инфратузилмани ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;
- маҳаллалардаги кўчабоши ва уйбошиларини рағбатлантириш;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий томондан кўмаклашиш ҳамда уларнинг турар жойларини таъмирлаш;
- фуқаролар йиғинлари бинолари ва уларнинг жойлашган ҳудудларда спорт майдончалари, нуронийлар маскани, ёшлар маркази, болалар майдончалари, кутубхона, маданият марказларини қуриш, йирик ва майда таъмирлаш ҳамда уларни инвентарь, мебель, компьютер жиҳозлари ва бошқа ускуналар билан таъминлаш;
- «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «маҳалла боғлари»ни ташкил қилиш;
- маҳаллани кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига айлантириш бўйича «Маҳалла стартапи» ва микролойиҳаларни амалга ошириш;
- маҳаллада жиноятчилик олдини олиш ҳамда маҳалла ободлигига ўз ҳиссасини қўшган ташаббускор фуқароларни рағбатлантириш;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун.
Мавзуга оид
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор
15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди
22:01 / 25.01.2025