Ўзбекистон | 09:43 / 27.06.2023
3659
1 дақиқада ўқилади

Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши дори воситалари олиб келинди

Умумий ҳажми 5 минг қутидан ортиқ бўлган дори воситалари Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга берилади.

Фото: Dunyo

25 июнь куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган В гепатитига қарши дори воситаларини Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.

Мамлакат элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида «В» гепатитига қарши дори воситаларини ажратиш хусусида келишувга эришилди.

Умумий ҳажми 5 минг қутидан ортиқ бўлган дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга берилади.

Мавзуга оид