Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
28 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари бир-бирини ва қардош халқларимизни муборак Қурбон ҳайити билан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражадаги келишувларга мувофиқ сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорлик юқори суръат ва самарали тус олгани қайд этилди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025