Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик божхоначилар Ўзбекистонга жўнатилган бананлар орасида 50 кг кокаин топишди
Гиёҳванд моддалар Африкадан Европа давлатлари орқали Ўзбекистонга юборилган банан юкланган контейнерга яширилган бўлган. Унинг қора бозордаги тахминий қиймати 5,3 миллион доллардан ошади.
Фото: Россия федерал божхона хизмати
Россия Федерациясининг Санкт-Петербург портида божхоначилар бананлар орасига усталик билан жойлаштирилган 50 кг кокаинни аниқлашди. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати хабар берди.
Ҳужжатларга кўра, юклар Африка қитъаси давлатларидан Европа орқали Ўзбекистонга турли денгиз кемаларида транзит орқали келган. Наркотик модда божхоначилар томонидан контейнерни сканерлаш чоғида аниқланган.


Контрабанда махсус ўрамларда, музлаткичли контейнерлардан бирининг қобиғига жойлаштирилганди. Текширув натижасида плёнкага қадоқланган, оқ кукун солинган 50 дона брикет топилган. Экспертиза давомида ушбу модда кокаин гиёҳвандлик моддаси экани тасдиқланган.
Топилган стимуляторнинг умумий қиймати 5,3 миллион доллардан ошади. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг “Гиёҳвандлик воситалари контрабандаси” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025