Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Москвада бир неча давлатдан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди.
Бу ҳақдаги маълумот 27 июнь куни Baza Телеграм каналида эълон қилинди. Муштлашув «Легендарный квартал» турар-жой мажмуаси қурилиш майдонида бўлган, унда 18 киши иштирок этган. Жанжалга пудратчи ташкилот ходимлари ўртасида келиб чиққан иш жараёни билан боғлиқ низо сабаб бўлгани айтилмоқда.
Суд қарори билан чет эл фуқароларига 5500 рублгача жарима солинган. Тожикистоннинг 5 фуқароси 7 суткага қамалган, Ўзбекистоннинг бир, Тожикистоннинг яна уч ва Қирғизистоннинг уч фуқаросини депортация қилиш ҳақида қарор чиқарилган. Хабарда уларнинг исми-шарифи келтирилмаган.
Бундан ташқари, Россия Жиноят кодексининг 111-моддаси (Инсон соғлиғига қасддан оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025