Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовага аэропортда отишма уюштирган шахс билан бир рейсда келган яна 10 киши киритилмади
Махсус кучлар Молдовадаги энг йирик ҳаво бандаргоҳида отишма содир этган бўлиши мумкин бўлган шахсни қўлга олди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги. Самолётларнинг жўнаши кечикди, ҳаво пункти биноларидан эвакуация қилиш ишлари олиб борилди.
30 июнь, жума куни Кишинёв аэропортида номаълум шахс ўт очди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. Полиция бу маълумотни Reuters агентлигига берган интервьюсида тасдиқлади. Унга кўра, мамлакатнинг энг йирик ҳаво бандаргоҳида барча рейсларнинг жўнаши кечиктирилган, транспорт узелига ташриф буюрганлар эвакуация қилинган.
Воқеа вақтида икки киши хизмат вазифасини бажараётиб ҳалок бўлди, дея хабар берди Молдова Ички ишлар вазирлиги. Аввалроқ Ziarul de Garda газетаси чегара қўшинлари зобити яралангани, ҳужумчи ундан ўқотар қуролни олиб қўйгани ҳақида ёзган эди.
Воқеа жойига етиб келган махсус кучлар отишма содир этган бўлиши мумкин бўлган шахсни қўлга олди, дея хабар берди Молдова ИИВ. У жароҳат олган, дейилади хабарда. Аввалроқ ҳужумчи транспорт маркази биноларидан бирида яшириниб олганди, дея таъкидлайди Ziarul de Garda.
Молдова президенти Майя Санду давлат муассасалари юқори шай ҳолатга келтирилганини таъкидлади. У ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, ўқ узган хориж фуқароси бўлиб, хавфсизлик нуқтайи назаридан республика ҳукумати томонидан мамлакатга киришга рухсат берилмаганини қўшимча қилди.
Молдова ОАВ хабар қилишича, 43 ёшли йўловчи Тожикистон фуқароси ва Кишинёвга Туркиядан учиб келган. Унга мамлакатга киришни тақиқлашган ва у ўзини қайта учиб кетиш зонасига кузатиб бораётган чегарачининг тўппончасини қўлга киритган.
Матбуот анжуманида Молдова полицияси раҳбари Виорел Чернэуцяну Молдовага Тожикистон паспорти билан кирмоқчи бўлган шахс нинг бошқа фуқаролиги борлигини тасдиқламади ҳам, рад этмади ҳам, бу маълумотлар текширилмоқда. Чернэуцянунинг сўзларига кўра, унинг ҳарбий ёки ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан алоқаси борлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс халқаро қидирувда бўлмаган.
Молдова полицияси раҳбари DW нашрига берган интервьюсида чегарачиларга Туркиядан келган йўловчининг ҳужжатлари шубҳали бўлиб туюлганини айтди. Ундан ташқари рейснинг яна 10 нафар йўловчиси турли сабабларга кўра мамлакатга киритилмаган. Расмийлар уларнинг бу шахс билан алоқаси бор-йўқлигини текширмоқда.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025