Навоийда «Кобальт» кучли сув тўлқини туфайли Тўдакўл сув омборига оқиб кетди
Сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган.
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида «Кобальт» автомобили сув омборида сузиб юргани тўғрисида маълумот тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 13:30 да Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув омборида Бухоро вилоятида туғилган фуқарога тегишли бўлган оқ рангли «Кобальт» автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида сув омборига оқиб кетган.
Аниқланишича, сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган.
Ушбу вазият бўйича ФВВга маълумот келиб тушмаган ва воқеа жойидаги фуқаролар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид
15:04 / 05.12.2023
Охири кўринмаётган можаро – адолат сари юраётган “Тўдакўл иши” яна тўсиқларга учрамоқда
11:17 / 25.09.2022
Олий судда синган умид. Тўдакўл иши арзимас сабаб билан қуйига улоқтирилди
13:26 / 19.08.2022
7 ойда энг кўп «Кобальт» автомобили ишлаб чиқарилди
15:13 / 28.02.2022