Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия НАТО олдига қўйган радикал талабидан воз кечди
Россия Украина босқинидан олдин НАТО альянси олдига «1997 йилги чегараларга даф бўлиш» талабини қўйган эди. Энди бундай талаб йўқ.
Украина билан уруш давом этар экан, унинг асл мақсадлари амалга ошмай қолаётгани ва мағлубият эҳтимоли тобора кучайиб бораётгани сабабли, Россия олий раҳбарияти 2022 йил 24 февралдаги босқин бошланишидан бир неча ҳафта олдин НАТО альянси олдига қўйган «ультиматум»дан воз кечмоқда. Бу ҳақда The Moscow Times ёзди.
Блокнинг ҳарбий инфратузилмасини 1997 йил чегараларига қайтариш, альянснинг 14 та давлатидаги базаларни де-факто йўқ қилиш талаби энди Москванинг Ғарб билан музокаралар учун шартлари рўйхатига кирмайди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши Дмитрий Медведевнинг «Российская газета»да нашр этилган мақоласида айтилади.
«Биз ҳеч қачон НАТОни тийиб туришга ҳаракат қилмаганмиз. Финландиянинг альянсга кириши, шунингдек, Швециянинг эҳтимолий аъзолиги Россия учун мағлубият эмас, чунки бу икки давлат «аллақачон НАТО билан боғланган эди», деди Медведев.
«Биз доим бир нарсани сўраганмиз – ўз хавотирларимизни инобатга олиш ва мамлакатимизнинг собиқ қисмларини НАТОга таклиф қилмаслик. Айниқса, биз билан ҳудудий низолари бор мамлакатларни. Шунинг учун мақсадимиз оддий – Украинанинг НАТО аъзоси бўлиш хавфини бартараф этиш».
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосарининг ишонтиришича, Россия бу мақсадига «у ёки бу йўл билан эришади» ва унинг халқаро изоляцияси – сароб. «Осиё, Африка ва Лотин Америкаси билан сиёсий алоқалар энг фаол тарзда ривожланмоқда», деб ёзди Медведев ва Россия бозорини бой берган Ғарб компаниялари «тирсагини тишлаётганини» ва «зарарларини ҳисоблаётганини» таъкидлади.
1997 йилдан 2020 йилгача блокни кенгайтиришнинг бешта тўлқинини амалда бекор қилишни англатувчи НАТО альянсига қўйилган радикал талаб биринчи марта Россия томонидан АҚШ билан ўзаро хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги битим лойиҳасида тилга олинди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги буни 2021 йил декабрь ойи охирида эълон қилди. Шундан сўнг 2022 йил январида бу борадаги бир неча музокаралар самарасиз якунланди.
«НАТО ашқол-дашқолларини йиғиб, 1997 йил чегараларига қайтиши керак», деб талаб қилди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков музокаралар бошланишидан олдин.
Бунинг ўрнига НАТО Финландия ҳисобига Россия билан чегара узунлигини икки бараварга - 1,3 минг км га оширди. Блок таркибига Европадаги энг жанговар армиялардан бири, артиллерия қуроллари сони бўйича энг каттаси (1,5 минг) кирди. 1999 йилдан бери НАТО аъзоси бўлган Полша Қўшма Штатлардан ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришни сўради, шунингдек, АҚШ ракетага ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини 15 миллиард долларга сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.
Россия гўёки НАТО кенгайишига ҳеч қачон эътироз билдирмаган, фақат собиқ СССР республикаларининг қабул қилинишига қарши бўлганини даъво қилган Медведев узумга етолмаслигини англаб, худди ўзини буни истамагандек кўрсатишга уринган тулкига ўхшатилади, деб ёзди россиялик сиёсатшунос Аббос Галлямов.
Буларнинг барчаси Россиядаги расмийлар ўз тарафдорлари кўз ўнгида мағлуб бўлиб кўринишдан энг кўп қўрқишини тасдиқлайди - айнан мағлубият автократияни максимал даражада ноқонунийлаштиради, деб давом этди эксперт: «Улар энди товада қовурилаётган илондек товланишади ва вазиятни худди ўзлари эришмоқчи бўлган нарсадек тасвирлайди».
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025