Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаждан қайтувчи зиёратчилар «Новза» масжидида кутиб олинади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳожиларни кутиб олиш бўйича хабарнома эълон қилди.
Ўзбекистонлик зиёратчилар “Ҳаж – 2023” мавсумини якунлади ва айни пайтда бирин-кетин республикага қайтишга тараддуд кўрмоқда.
Бугун, 4 июль куни биринчи гуруҳ зиёратчилар республикага қайтиб келади.
Зиёратчилар пойтахтдаги "Новза" масжидидан тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларни кутиб олиш жараёнини чиройли тартибда ташкил этиш мақсадида, улар айнан шу масжидда кутиб олинади.
Кутиб олувчилардан аэропортга чиқиб, ортиқча овора бўлмаслик, қолаверса, аэропорт ҳудудида тирбандлик ҳосил қилмаслик сўралган.
Ўзбекистонликлар жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукусга парвоз қилиб, қайтиб келади.
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2025
«Самолётга чиқиши билан уйқуга кетган ва уйғонмаган» – Мадинада вафот этган ўзбекистонлик имом ҳақида маълумот берилди
10:59 / 26.05.2025
Ракат масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
16:40 / 14.05.2025