Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сиртқи таълим шаклида педагогик стаж фақат 5 та таълим йўналиши учун талаб этилади
Бошқа таълим йўналишлари учун эса педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стаж талаб этилмайди ва уларга исталган абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Президентнинг 2022 йил 22 июндаги қарорига мувофиқ педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
Давлат комиссияси тегишли баёни билан сиртқи таълим шаклига педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стажига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.
Булар:
- бошланғич таълим;
- тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
- мусиқа таълими;
- жисмоний маданият;
- технологик таълим.
Бунда ушбу таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклига халқ таълими тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиб, ҳозирда ушбу тизимда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши белгиланди.
Бошқа таълим йўналишлари учун эса педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стаж талаб этилмайди ва уларга исталган абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025