Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди
Лангфан – Қашқар – Иркештом – Ўш – Тошкент янги мультимодал йўналишида контейнерли блок-поездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи таркибида қурилиш материаллари бўлган 41 та вагон бўлган биринчи поезд сафарга чиқди.
Бутун йўлнинг масофаси 6000 километрни ташкил этади ва юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади. Ҳозирги вақтда ушбу йўналиш (қуруқликдаги) Хитойдан Ўзбекистонга юкларни етказиб бериш учун энг қисқа ва энг тезкор йўналиш ҳисобланади.
Янги мультимодал йўлак бўйлаб ташиш жараёни жўнаш пунктидан темир йўл орқали Қашқар (Хитой) темирйўл станциясигача амалга оширилади.
Кейин эса, юклар автотранспортга ортилиб Ўш (Қирғизистон) темирйўл станциясига етказилади. Ўш станциясидан эса Тошкентгача юклар темирйўл орқали юк поезди таркибида етказилади.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025