Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Тошкент вилоятининг 3 ҳудудини пойтахт билан боғловчи электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Вилоятнинг Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Бўка туманларида 3 та қуёш станцияси, Ангрен ИЭСда 2 та кўмирли энергоблок ва Бўстонлиқ туманида ГЭСлар барпо этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.
“Бугунги кунда Тошкент вилоятида бундан 30-40 йил олдин олиб келинган 4 та электропоезд ҳаракатланмоқда. Шу боис, одамларимизнинг узоғини яқин қилиш, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш мақсадида электропоездлар тўлиқ янгиланади.
Жумладан, 2024 йилдан Бекобод, Хўжакент ва Ангрен йўналишларини пойтахт билан боғлайдиган 10 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади”, деди номзод.
Муқобил энергияга оид дастурга кўра, саноат корхоналарини барқарор энергия билан таъминлаш учун Саудия Арабистони ва Хитой инвесторлари иштирокида 1,5 миллиард доллар сармоя ҳисобига Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Бўкада жами 1,7 минг мегаваттли 3 та қуёш станцияси ишга туширилади.
Шу билан бирга, Ангрен иссиқлик энергия станциясида 600 мегаваттли 2 та кўмирли энергоблок, Бўстонлиқ туманида 900 мегаваттли ГЭСлар барпо этилади.
Мирзиёевга кўра, келгуси етти йилда:
- Тошкент вилоятининг барча маҳаллаларида боғча ва мактаб муаммоси тўлиқ ҳал қилинади. Бунинг учун қўшимча 60 минг ўринли 1 мингдан зиёд боғчалар фаолияти йўлга қўйилади;
- мавжуд мактаблар қувватини ошириш ва янгиларини қуриш ҳисобига, 100 минг ўқувчи ўрни яратилади ва 35 нафардан кўп бола таълим оладиган синф қолмайди (ҳозирда бундай синфлар сони 3 мингта);
- вилоятдаги 188 та мактабга спорт заллари қуриб берилади.
Шунингдек, вилоятдаги 350 дан зиёд маҳаллада 4 минг километр ички йўллар ва 100 дан зиёд кўприклар қурилади ҳамда таъмирланади.
“Узунлиги 5100 километр бўлган электр тармоқлари ва 1400 та трансформатор янгиланади. Бунинг ҳисобига, 250 минг аҳоли хонадонида электр таъминоти яхшиланади.
Бундан ташқари, 5200 километр ичимлик суви тармоғи, 750 километр оқова тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Натижада, 100 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор марказлашган тармоқлар орқали ичимлик суви кириб боради, 800 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади”, деди номзод.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025