Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 62 нафар ишчи волгоградлик фермер қўлида оғир меҳнатдан шикоят қилишди
Россия Федерациясининг Волгоград областида жойлашган деҳқон фермер хўжаликларидан бирида меҳнат қилаётган ўнлаб ўзбекистонликлар қулларча меҳнат шароитларидан шикоят қилишган.
Бу ҳақда V102.RU сайти хабар бермоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Волгоград областидаги аппаратининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекиистон Республикаси бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишган.
Меҳнат мигрантларининг сўзларига кўра, иш берувчи уларнинг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, узоқ даврдан буён ойлик иш ҳақларини тўлаб бермаган, асосланмаган тарзда узайтирилган иш куни белгилаган. Ушбу мурожаат май ойида қилинган.
«Назорат органлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида деҳқон-фермер хўжалиги раҳбари, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи РФ фуқароси Е. томонидан Ўзбекистон Республикасининг 62 нафар фуқаросига нисбатан миграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланмади», — дейилади омбудсман аппарати жавобида.
Бироқ, текшириш меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлаб берган. Меҳнат шартномаларида ишлар учун рухсатнома ҳақидаги ёки меҳнат фаолияти олиб бориш учун патент ҳақидаги, шунингдек, ишчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги маълумотлар киритилмаган. Шунингдек, ойлик иш ҳақини тўлаш, ишчиларни индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома ўтказиш бўйича қоидабузарликлар аниқланган.
Деҳқон-фермер хўжалиги раҳбари устидан арзнома тузилган. Айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги РФнинг Волгоград областида уч нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг паспортлари ва 160 минг рубл маоши иш берувчидан олиб берилгани ҳақида хабар қилган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025