Ўзбекистон | 15:01 / 09.07.2023
16420
3 дақиқада ўқилади

Ҳукумат аъзолари овоз беришмоқда – сайлов жараёнидан фоторепортаж

Ўзбекистонда 9 июл куни 8:00 дан бошланган президентлик сайловлари давом этмоқда. Kun.uz сайловда оила аъзолари билан қатнашаётган амалдорларнинг фотоларини жамлади.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳридаги 576-сайлов участкасига набираси билан келди ҳамда президент сайловида овоз берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам президентлик сайловида иштирок этди. Муфтий Тошкент шаҳридаги 576-сайлов участкасида овоз берган. 

Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 32-сайлов участкасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов.

Ҳукумат аъзолари 

Бош вазир Абдулла Арипов ҳам оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасига келиб, овоз берди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ҳам сайловда қатнашиб, овоз берди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов фарзандлари билан
Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ўғли билан
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов пойтахтдаги 356-сайлов участкасида бўлиб, ўзи ёқлаган номзодга овоз берди. 
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам оила аъзолари билан сайлов участкасида
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов сайловда ўз оила аъзолари билан иштирок этиб, Тошкент шаҳридаги 32 -сайлов участкасида овоз берди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент шаҳридаги 818-сайлов участкасида овоз берди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Бухоро шаҳридаги 49-сайлов участкасида оиласи ҳамроҳлигида овоз берди. Айни дамда у Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Тошкент шаҳридаги 547-сайлов участкасида овоз берди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев

 

Мавзуга оид