Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда Европада жазирама ҳарорат туфайли 61 мингдан ортиқ одам вафот этди
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган ёзда Европада рекорд даражадаги иссиқлик 61 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келди.
Nature Medicine журналида 10 июль, душанба куни чоп этилган тадқиқотга кўра, 2022 йил ёзида жазирама тўлқини туфайли 61 мингдан ортиқ одам вафот этди.
Олимлар 30 майдан 4 сентябргача бўлган давр учун Евростатнинг ҳар ҳафталик ўлим ҳолатлари бўйича жинс ва ёшга кўра ажратилган маълумотларини таҳлил қилди. Умуман олганда, тадқиқот муаллифларининг маълумотларига кўра, бу даврда Европада рекорд даражадаги жазирама тўлқини натижасида 61 672 киши вафот этган. Шу билан бирга, Европа мамлакатларида ушбу давр учун иссиқликдан ўлимнинг одатий даражаси 36 минг кишини ташкил этди.
Мутлақ маънода, Италияда иссиқлик билан боғлиқ энг кўп ўлим кузатилди - 18 000, Испанияда - 11 300 ўлим, Германияда - 8 173 ва Францияда 4 - 807. Бир миллион кишига иссиқлик билан боғлиқ нисбий ўлим Италия, Греция, Испания ва Португалияда энг юқори бўлган. Аёллар орасида иссиқдан ўлим даражаси эркакларникига қараганда 56 фоизга юқори.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
14:23 / 17.05.2025