“Ҳуқуқ-мажбуриятлари тушунтирилмаган қоидабузар ҳайдовчига ёзилган жарима бекор қилинмайди” – ЙҲХХ
Теlegram-каналларда ЙПХ ходими қоидабузар ҳайдовчига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши шарт экани, акс ҳолда қоидабузарлик ҳақидаги маъмурий протокол ҳам, унинг жаримаси ҳам бекор бўлиши айтилган видеолар тарқалди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати буни рад этди.
Юрист Ҳайдаров Telegram-каналида ҳукуматнинг 2018 йил 4 декабрдаги 975-сонли қарорига асосан ЙПХ ходими маъмурий протокол расмийлаштиришдан олдин ҳайдовчига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб беришга мажбур экани, акс ҳолда ушбу ходим томонидан расмийлаштирилган маъмурий протокол ҳам, унинг жаримаси ҳам бекор бўлиши иддао қилинган видео чиқарилди. Кейинчалик ушбу видео каналдан ўчириб юборилди.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ ахборот хизмати ходими Ойбек Раҳмоновнинг Kun.uz мухбири билан суҳбатда кейинги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали хато тавсиялар берилган видеолар кўпайгани, бу эса ҳайдовчилар ўртасида тушунмовчиликка сабаб бўлаётганини таъкидлади.
“Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича жарима қайси ҳолатларда бекор бўлиши МЖтКнинг 271-моддасида аниқ кўрсатиб қўйилган. Унга кўра, ЙПХ ходими агар қоидабузарлик содир этган ҳайдовчига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмайдиган бўлса, белгиланган қарор талабларидаги мажбуриятини бажармагани учун ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, интизомий жазо чораси йўлланиши мумкин, лекин бу ҳақиқатан ҳам қоидабузарлик содир этган ҳайдовчига нисбатан белгиланган жарима бекор қилинишига асос бўлмайди.
Яна бир жиҳатига эътибор қилиш керак. Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда тарқалган видеода Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори 2018 йил 4 декабрда қабул қилинган дейиляпти. Бу нотўғри, аслида бу қарор 2018 йил 1 декабрда қабул қилинган. Мана шу каби видеоларни тарқатаётганларга ёлғон ахборотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз”, дейди Ойбек Раҳмонов.
Аввалроқ интернетда тезликни қайд этувчи радарларга тушган ҳуқуқбузарликларнинг видеоси бўлмаса, бу ҳақдаги маъмурий баённомалар фотошоп дастурида ишланган деган хулоса қилиниши ва жарима бекор этилишига асос бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган, ИИВ ЖХД ЙҲҲХ бунга раддия берганди.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
07:30 / 05.11.2024