Ўзбекистон | 07:24 / 12.07.2023
2313
1 дақиқада ўқилади

6 ойда 21 мингдан ортиқ ўзбекистонлик хорижда манзилли ишларга жойлаштирилган 

Ўтган олти ойда 21 595 нафар ўзбекистонлик хориж давлатларида манзилли ишларга жойлаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Ортиқхўжа Норов

Қайд этилишича, ваколатли ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Буюк Британия, Болгария, Руминия, Латвия, Польша, Германия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 58 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 30 мингга яқин бўш иш ўринлари аниқланган.

Бугунги кунда Германия, Чехия, Венгрия, Исроил, Япония, Россия, Латвия, Литва, Болгария, Польша каби давлатларда тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

Мавзуга оид