Ўзбекистон | 09:58 / 12.07.2023
6678
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлиги директори лавозимига тайинланди

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Президент қарори билан Баҳодир Абдикаримов Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Баҳодир Абдикаримов 2022 йилнинг 2 июнидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон фармонлари билан Туризм ва маданий мерос вазирлигидан ажратилган ҳолда Маданий мерос агентлиги фаолияти қайта ташкил этилди.

Ундан аввал Баҳодир Абдикаримов Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

2021 йил апрель ойида президент фармони билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва хориждаги Ўзбекистон маданий бойликларни ўрганиш маркази асосида Маданий мерос агентлиги ташкил этилган. 

Агентлик давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулкини асраш бўйича ишларнинг буюртмачиси сифатида белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид