Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Қуръоннинг ёқиб юборилиши фактларини қоралади
Ислом динининг муқаддас китобини таҳқирлаш ҳаракатларини қораловчи резолюцияни 28 давлат ёқлаб, 12 давлат қарши овоз берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши (ИҲК) Ғарб давлатлари қаршилик кўрсатганига қарамай, Қуръонни ёқиш ҳаракатларини қоралади, деб хабар берди Anadolu.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан Женевада ўтказилган навбатдан ташқари сессияда Қуръонни таҳқирлаш ҳаракатларини қораловчи резолюция лойиҳаси муҳокама қилинди. Овоз беришда 47 давлат иштирок этди.
Қабул қилинган ҳужжат учун 28 давлат овоз берди, 12 давлат қарши, 7 давлат бетараф қолди.
Жазоир, Аргентина, Бангладеш, Боливия, Камерун, Хитой, Кот-д’Ивуар, Куба, Эритрея, Габон, Гамбия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малави, Малайзия, Малдив ороллари, Марокаш, Покистон, Қатар, Сенегал, Сомали, Жанубий Африка, Судан, Украина, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон ва Вьетнам резолюцияни ёқлаб овоз берди.
Бельгия, Коста-Рика, Чехия, Финляндия, Франция, Германия, Литва, Люксембург, Черногория, Руминия, Буюк Британия ва АҚШ қарши овоз берди.
Парагвай, Непал, Мексика, Ҳондурас, Грузия, Бенин ва Чили бетараф қолди.
47 аъзодан иборат БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши қабул қилган қарорлар мажбурий эмас. Бироқ, ИҲК фикри миллий парламентлар томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган қарорларга таъсир этади. Қолаверса, мазкур қарорлар халқаро жамоатчилик фикрини шакллантириш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025