Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқон ва Чонгжу ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади
Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳри маъмурияти вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда ушбу икки шаҳарлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар келгусида Қўқон ва Чонгжу шаҳарлари ўртасида туризм ҳамда спорт соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш, ўзаро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашдилар.
Чонгжу шаҳри маъмурияти вакиллари Қўқон шаҳрининг салоҳиятларини инобатга олган ҳолда ушбу ҳудуд доирасида амалга ошириладиган иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиши мавжуд эканини билдирди.
Учрашув якунига кўра, томонлар Чонгжу ва Қўқон шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини тайёрлаб, яқин кунларда имзолаш маросимини ташкил этишга келишиб олди.
Мавзуга оид
07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:36 / 15.03.2025