Хитой Навоийдаги гранит ва мармар конларига қизиқиш билдиряпти
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг CCСП компанияси раҳбари Юан Жи Жоун билан учрашди.

Фото: Dunyo
CCСП компанияси раҳбари вилоятдаги гранит, мармар ва доломит конларига қизиқиш билдирди. Шунингдек, компания саноат корхоналари учун ҳаво фильтрларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича изланишлар олиб бораётгани маълум қилинди.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Навоий вилояти ҳокими инвесторлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, Хитой корхонаси вакиллари мавжуд карьерлар ва саноат ҳудудлари билан таништирилишини билдирди.
CCСП компанияси муҳандислик дизайни ва техник модификацияси, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш, ақлли завод қуриш, «яшил» технологияларни лойиҳалаш каби йўналишларга ихтисослашган.
Мавзуга оид

18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025