Спорт | 17:23 / 15.07.2023
18582
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал» ўз тарихидаги энг қиммат трансферни эълон қилди 

Фото: Арсенал

«Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Деклан Райс фаолиятини «Арсенал»да давом эттиради.

Лондон клуби расмий сайти хабарига кўра, 24 ёшли англиялик футболчи «канонирлар» билан 2028 йилга қадар шартнома имзолаган.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Арсенал» Райс трансфери учун «Вест Ҳэм»га 100+5 миллион фунт тўлайди. Шу тариқа, бу ўтиш «Арсенал» тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Райс эса энг қиммат инглиз футболчисига айланди.

Футболчи янги клубида 41-рақам остида тўп суради.

Маълумот учун, Райс «Вест Ҳэм» сафида жами 245 та ўйинда, Англия миллий жамоаси либосида эса 43 та ўйинда майдонга тушган.

Мавзуга оид