Иқтисодиёт | 12:16 / 17.07.2023
31747
1 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 2-мавсумига старт берилди

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсумига бугундан старт берилди

Фото: Kun.uz

Бунга кўра:

1-босқич –  фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;

2-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;

3-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).

Мавзуга оид