Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи ахборот тизими ишга туширилади
Раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.
Қайд этилишича, раҳбарлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими - samaradorlik.uz синов тариқасида ишга туширилди.
Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш” hrm.argos.uz ахборот тизими жорий этилди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган номзодларни танлаб олиш бўйича zaxira.argos.uz манзилида махсус платформа ишлаб чиқилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан хорижий турдош ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик асосларини белгилайдиган 6та икки ва кўп томонлама ҳужжат ва меморандумлар имзоланди. Шулардан 4таси олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланди.
Мавзуга оид
08:24 / 28.03.2024
Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади
10:35 / 14.03.2024
Самарадорлик кўрсаткичи «қониқарсиз» бўлган мансабдорларнинг лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади
10:16 / 14.03.2024
Ижро органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилади
08:14 / 19.09.2023