Россиянинг «қасос зарбаси» ва Донбассдаги артиллериячилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 510-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 18 июлга ўтар кечаси Россия Украина жанубига ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилди. Одессада парчалар портга зарар етказган.
- РФ мудофаа вазирлиги ва Кремл Одесса ўққа тутилишини Қрим кўпригидаги портлаш учун «қасос зарбалари» деб атади.
- «Коммерсант» нашри ёзишича, тергов Қрим кўпригида «иккиталик теракт» содир этилгани версиясини кўриб чиқмоқда. Терговчиларнинг маълумотига кўра, объектга аввалига портловчи қурилмалар ўрнатилган ва масофадан бошқариладиган гидроцикллар ҳужум қилган, уларнинг кўмагида «янада такомиллаштирилган жанговар аппаратлар» билан зарба берилган.
- РФ вице-премьери Марат Хуснуллиннинг баҳолашича, 17 июл кунига ўтар кечаси портлаш содир этилган Қрим кўпригини тиклаш камида миллиард рублга тушади.
- Бош разведка бошқармасининг (ГРУ) истеъфодаги полковниги Владимир Квачковга қарши Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича протокол тузилди. Бу ишга айнан нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
- 19 июлга ўтар кечаси ҳам Россия Украинага ракета ва дронлар билан ёппасига ҳужум уюштирди. Мамлакатда кенг кўламли ҳаво тревогаси эълон қилинди: Одессада портлашлар рўй берди, Киевда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлади. Украина қуролли кучлари бош штабига кўра, ҳарбийлар барча ракеталарни, жумладан 35 дрондан 31 тасини йўқ қилган.
Одесса бўйлаб «қасос зарбаси» оқибатлари
18 июлга ўтар кечаси Россия Одесса бўйлаб Shahed камикадзе дронлари ва «Калибр» қанотли ракеталари билан ҳужум қилди. РФ мудофаа вазирлиги ва Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳужумни «Қрим кўприги учун қасос зарбалари» деб атади.
Украина ҚК «Жануб» оператив қўмондонлиги Одесса ва Миколайив областларида россияликларнинг олтита ракетаси ва 25 та учувчисиз учар қурилмаси уриб туширилганини маълум қилди. Одесса области маъмурияти раҳбари Олег Кипер қурбонлар йўқлиги, тинч аҳоли вакилларидан бир киши яраланганини хабар қилди.
Кремл ва РФ мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий денгиз кучлари Украинанинг Одесса шаҳридаги порт инфратузилма объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан зарба бергани, шунингдек, Одесса ва Миколайив областларидаги Украина қуролли кучлари учун ёнилғи сақлаш омборлари йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Россия мудофаа вазирлиги «режадаги барча нишонлар йўқ қилингани»ни таъкидлаган. Одесса шаҳри расмийларига кўра, шаҳарда ракета парчалари тушиши оқибатида ғалла ташиш учун транспорт тугунларидан бирининг инфратузилма объектларидан ташқари, бир қанча турар жой бинолари ҳам шикастланган.
Қрим кўпригидаги тирбандлик
Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги артиллерияси
Жасади биродарлик қабристонидан топилган украин жангчисининг дафн маросими
Миколайивда яксон этилган рус техникалари кўргазмаси
Украина шаҳарларида вақти-вақти билан россияликларнинг яксон этилган ва ўлжа қилиб олинган ҳарбий техникалари кўргазмалари ўтказиб турилади. 7 июлдан буён бундай кўргазма Миколайив шаҳридаги Собор майдонида фаолият кўрсатмоқда, бу ерда еттита экспонат томоша учун қўйилган — разведка учун назорат машиналари, зирҳланган автомобиллар ва зирҳли транспортёрлар.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024