Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Умра амалларини бажарди
Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди.
Фото: Президент матбуот хизмати
19 июль - ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил муҳаррам ойининг биринчи кунида давлат раҳбари эҳромга кириб, Умра амалларини бажарди. Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиш шарафига муяссар бўлди.
Шавкат Мирзиёев дин арконларига мувофиқ Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилди. Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги, барча фуқаролар, ёш авлод бахт-у иқболи ва ёрқин келажагини тилаб дуолар қилинди.
Айнан шу куни Каъбанинг кисвасини алмаштириш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг август ойида Саудия Арабистонига давлат ташрифи чоғида Умра ибодатини адо этганди.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024