БМТ Бош котиби мусулмон жамияти билан бирдам эканини айтди
Гутерриш Нью-Йоркда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг бир гуруҳ элчилари билан учрашди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш исломофобия ҳаракатларини қоралаб, мусулмон жамоатчилиги билан бирдамлик билдирди.
Бу ҳақда Гутерриш Нью-Йоркда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) элчилари гуруҳи билан учрашувда айтди.
Гутерриш БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг «камситиш, душманлик ва зўравонликка олиб келадиган динга қарши нафрат билан курашиш» резолюциясини амалга ошириш учун ҳаракат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, ташкилот Бош котиби мусулмон жамоатчилиги билан бирдам эканини айтди.
Бош котиб муросасизлик, зўравонлик ва исломофобия хатти-ҳаракатларини қоралади, бу эса «қарама-қаршиликни кучайтириб, дискриминация ва радикаллашувни қўзғатади».
Гутерришнинг баёноти сўнгги пайтларда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳолатларнинг кўпайиши фонида янгради.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024