Жаҳон | 14:14 / 25.07.2023
15538
4 дақиқада ўқилади

Россия ва Украинада дронлар ҳужуми. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 516-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Москвага дронлар ҳужум қилди. Иккита учувчисиз учар қурилма Комсомольский ва Лихачев проспектларидаги нотурар жойларга қулаган. Учинчиси — Зеленоград округида. Ҳеч ким жабрланмаган. Кремл ҳужумда Украинани айблади, Киевда бу ҳодисага алоқадорлик расман тасдиқланмади. Украин нашрлари маълумотига кўра, ҳужум Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармасининг махсус амалиёти бўлган.
  • Владимир Путин захирада бўлиш ёшини 5 йилга ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади.
  • Аннексия қилинган Қримда дронлар Жанкўй районидаги ўқ-дори омборига ҳужум қилгани ҳақида хабар берилди. РФ мудофаа вазирлиги 17 дрон уриб туширилганини маълум қилган.
  • Одесса области камикадзе дронлар ҳужумига дучор бўлди. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, ҳужум нишони Дунай порт инфратузилмаси бўлган. Россия томони ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.

Москвада дронлар ҳужуми оқибатлари

24 июлга ўтар кечаси Москвага дронлар ҳужум уюштирди. Шаҳар мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, дронлар шаҳар марказининг жануби-ғарбий қисмидаги иккита нотурар жойга урилган. Жабрланганлар йўқ. Bellingcat тадқиқотчиси Христо Грозевнинг маълумотига кўра, Комсомольский проспектида дрон қулаган нуқта атрофида ҳарбий объектлар жойлашган.

РФ мудофаа вазирлиги дронлар радиоэлектрон кураш воситалари орқали ишдан чиқарилганини маълум қилиб, ҳужумда Украинани айблади. Киев Москвага қилинган ҳужум юзасидан расмий изоҳ бермади, аммо украин нашрлари маълумотига кўра, Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бу ҳужумга алоқадор бўлган.

Лихачев проспектидаги бизнес-марказнинг дрон келиб урилишидан кейинги кўриниши
Meng Jing / Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Дронлардан бири қулаган жойдаги хавфсизлик хизмати ходимлари
Максим Шеметов / Reuters / Scanpix / LETA
AP / Scanpix / LETA
AP / Scanpix / LETA

Одесса дон омборидаги вайронгарчилик

24 июлга ўтар кечаси Одесса областига дронлар ҳужум уюштирди. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, уларнинг мақсади Дунай порт инфратузилмаси бўлган. Одессадан 70 километр шимоли-ғарбда жойлашган Павловка посёлкасида ғалла сақланган ангар, шунингдек бошқа турдаги  юкларнинг резервуарлари шикастланган. Ҳужум вақтида порт ходимларидан олти нафари жароҳатланган. 

Scott Peterson / Getty Images
Павловкалик киши россияликларнинг ғалла омборига ҳужумидан кейин ҳудудни тозаламоқда
Scott Peterson / Getty Images
Россия ракетаси қолдиқлари
Scott Peterson / Getty Images
Ғалла сақланган ангарнинг россияликлар зарбасидан кейинги кўриниши
Scott Peterson / Getty Images

Донецк областидаги украин жангчилари

 

Украин артиллериячилари россияликлар позициялари бўйлаб зарба бермоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

 

Украиналик жангчи бошпанада
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинага тегишли БТР бир йилдан буён жанглар тўхтамаётган Бахмут томон кетмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик аскар фронт чизиғи яқинида
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид