Ўзбекистон | 07:59 / 25.07.2023
2327
1 дақиқада ўқилади

Товар брендидан ноқонуний фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқарганларга жавобгарлик кучайтириляпти

Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Фото: parliament.gov

Қонун лойиҳаси билан инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши таклиф этилмоқда. Лойиҳада этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик ёки муомалага киритганлик тўғридан тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида тадбиркорнинг товар брендидан ноқонуний фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, санитария ва ветеринария қонунчилигини бузиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазоларни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари муҳокама этилган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Мавзуга оид