Жаҳон | 11:14 / 26.07.2023
8464
1 дақиқада ўқилади

Россияда губернаторларга ҳарбий компаниялар ташкил этишга рухсат берилиши мумкин

Россия Давлат думаси томонидан июнь ойида биринчи ўқишда қабул қилинган, чақирув ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига эълон қилинган тузатишларда ҳужжат мавзусига алоқадор бўлмаган бандлар мавжуд. 

Фото: РИА Новости

Хусусан, улар Россия ҳудудларига ўзларининг ҳарбийлаштирилган компанияларини ташкил этиш ва уларни қуроллантириш имконини берувчи қоидани ўз ичига олади. 

Ушбу ўзгартириш губернаторларга хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш, давлат чегарасини қўриқлаш, сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида қўриқлаш ва разведка гуруҳлари ҳамда ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашиш учун давлат унитар корхоналарини ташкил этиш имконини беради

Шу билан бирга, бундай компаниялар федерал ва минтақавий бюджетлар ҳисобидан молиялаштирилади. 

«Агентство» нашрининг ёзишича, шу орқали Россия парламенти биринчи ўқишдан ўтган, бир-бирига боғлиқ бўлмаган қонун лойиҳасини иккинчисига қўшиш механизмини фаоллаштирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид