Ўзбекистон | 08:11 / 26.07.2023
6206
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ўзгармоқда

Президент томонидан “Ўзбекистон президентининг айрим  ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Қуйидаги президент ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, тезкор-қидирув тадбирлари ва тафтишлар Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилади:

  • 19.11.1998 йилдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2114-сон;
  • 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон.

назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон президент қарори билан тасдиқланган).
 
Маълумот учун, ҳозирги пайтда:

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга оширилади;
  • назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилади.

текширувни ўтказиш Бизнес-омбудсман билан келишган ёки уни хабардор этган ҳолда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид