Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Испанияда аниқ ўйнаб кетарди». Абрамов Файзуллаев Россия чемпионатига ўтаётгани ҳақида
Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов «ВсеПроСпорт» нашри мухбирининг «Пахтакор»дан ЦСКАга ўтаётган Аббос Файзуллаев ҳақидаги саволларига жавоб қайтарди.
«Файзуллаев – жуда иқтидорли ва умидли футболчи. Аммо Россия футболи кўпроқ жисмоний кучга асосланган. Аббосбек Испанияда аниқ ўйнаб кета олган бўларди, Россияда эса ўйнаб кета оладими, билмайман. Агар ЦСКАда ўйнаб кета олса, аниқки, уни Европага яхши нархга сотишади. Еврокубок? «Ростов» ҳам еврокубокларда қатнашмасди, аммо Шомуродов Италияга кўчиб ўтганди.
Дарвоқе, 4 кундан кейин бошқарувимдаги «Динамо» кубок доирасида «Пахтакор»га қарши ўйнайди. Шундай экан, мен Файзуллаев ҳали Россияга кетмаган бўлса, уни қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақида ўйлашимга тўғри келади. ЦСКА тезроқ сотиб ола қолсайди (кулади)», - дейди Вадим Карленович Россия нашри мухбири билан суҳбатда.
Аввалроқ, «Пахтакор» яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев 500 минг евро трансфер пули эвазига ЦСКАга кўчиб ўтаётгани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:46 / 12.12.2024
Файзуллаевнинг трансфер баҳоси яна 2 миллион еврога ошди
21:17 / 03.12.2024
Франция клуби Аббосбек Файзуллаев учун 15 миллион евро тўлашга тайёр – ОАВ
17:46 / 29.10.2024
Аббосбек Файзуллаев — Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси!
16:08 / 18.10.2024