Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Африка давлатларининг 23 миллиард долларлик қарзидан кечди
Шунингдек, Африка мамлакатларига ривожланиш учун яна 90 миллион доллар ажратилади.
Россия Африка давлатларининг 23 миллиард долларлик қарзидан кечди, шунингдек, ривожланиш учун қарийб 90 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Россия президенти гапирди.
«Россия ҳам Африка давлатларининг қарз юкини енгиллаштириш ҳаракатларида иштирок этмоқда. Бугунги кунга қадар биз ҳисобдан чиқарган умумий қарз 23 миллиард долларни ташкил этади. Африка давлатларининг сўнгги сўровларига кўра, биз уларни ривожлантириш учун 90 миллиондан ортиқ маблағ ажратамиз», деди Владимир Путин «Россия-Африка» саммитида.
Форум арафасида Россия Сомалининг 7,5 млн долларлик давлат қарзидан кечгани ва 684 миллион доллардан ортиқ иккита қарзни бекор қилгани айтилган эди.
Бироқ, Сомали бош вазири ўринбосари Салоҳ Аҳмад Жума сўзларига кўра, бу бутун қарз эмас ва Сомали қарзи тўловларни кечиктириш имкониятини берадиган янги жадвалга мувофиқ қайтарилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025