Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши ҳужумда қатнашаётган шифокорлар ва дрон учираётган ҳарбийлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 519-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Владимир Путин Украина қуролли кучлари Запорижжя йўналишида ҳарбий ҳаракатларни фаоллаштирганини маълум қилди. Украиналик ҳарбийлар пайшанба куни кечқурун Запорижжя ва Донецк областлари чегарасидаги Старомайорске қишлоғини озод этишди.
- РБК маълумотига кўра, Давлат думаси депутатларига мудофаа вазири Сергей Шойгу ва РФ Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов рухсатисиз ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига бориш тақиқланган.
- Украинада ҳарбий ҳолат муддати узайтирилди. Олий рада учун 18 август кунига белгиланган сайловлар ўтказилмайди. Кейинги парламент сайловлари 2023 йил 29 октябрида бўлиб ўтиши мумкин.
- Чеченистон ИИВ 30 ёшга тўлмаганларга қариндошлари гувоҳлигисиз хорижга чиқиш паспортларини бермаяпти. Республикадагилар буни хорижга сафар мақсади «РФ манфаатлари»га хилоф келмаслиги кераклиги билан тушунтиришган.
Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги ва Запорижжя областидаги тиббий пунктлари






Херсон яқинидаги украин ҳарбийлари
Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA



Россияда темирйўлда портлаш уюштирган украиналик 22 йилга қамалди

Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025