Россия Мудофаа вазирлиги Кремлни чақирув ёшини оширишга кўндирди
Дастлаб президент маъмурияти 18 ёшдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни сақлаб қолишга қарши чиқди, деб ёзади «Верстка». Бироқ Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга чақирилувчилар етишмаслиги сабабли Кремлни бу чора зарурлигига ишонтирган.
28 июль, жума куни Россия Федерациялар кенгаши чақирув ёшини кенгайтириш, ҳарбий комиссарликка келмаслик учун жарима миқдорини ошириш, чақирув қоғозини топширгандан кейин Россиядан чиқиб кетишни тақиқлаш ҳамда Россия гвардиясининг ҳарбий техникага эга бўлиш ҳуқуқи тўғрисидаги қонун лойиҳаларини маъқуллади.
Ҳарбий ёш чегараларини кенгайтиришни ёқлаб 159 сенатор овоз берди, бир нафари бетараф қолди. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг чет элга чиқишини тақиқлашни Федерациялар кенгашининг 158 нафар аъзоси қўллаб-қувватлади. Ҳеч ким қонун лойиҳаларини қабул қилишга қарши овоз бермади.
«Верстка»нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, аввалига президент маъмурияти президентлик сайловлари арафасида киритилган ўзгартиришларнинг ҳокимият ва шахсан Владимир Путин имижига салбий таъсиридан хавотирланиб, 18 ёшдан бошлаб ҳарбий хизматга чақирувни сақлаб қолишга қарши чиққан.
Бу фикрни бир неча кун олдин икки нуфузли сенатор Виктор Бондарев ва Андрей Клишас очиқчасига билдирган ҳамда улар ҳарбий хизматга чақирувнинг қуйи даражасини сақлаб қолишга қарши чиққан.
Бироқ Мудофаа вазирлиги Украина урушидаги йўқотишлар билан боғлиқ статистик маълумотларга таяниб, «президент маъмуриятининг қаршилигини синдиришга муваффақ бўлди», деб таъкидлайди нашр.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024