Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабаларнинг ўқишни кўчириш, тиклаш ва магистратурага кириш учун ариза бериши тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
Ҳукуматнинг «Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Мазкур қарор лойиҳасига мувофиқ, олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасаларига магистратурага кириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Унга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасаларига магистратурага кириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш тартиби белгиланмоқда.
Шунингдек, қарор лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори амалдаги бир нечта бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид
19:55 / 18.01.2025
“Учинчи шахслар аралашуви” – миллионлаб ўзбекистонликлар Англияда ишлаш учун ариза топширган танлов бекор қилинди
13:30 / 29.10.2024
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 100 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
16:54 / 13.08.2024
Ўқишни кўчириш учун аризаларни таҳрирлашга қўшимча вақт берилди
16:00 / 30.05.2024