Ўзбекистон | 09:44 / 02.08.2023
3114
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда июл ойи учун «палов индекси» эълон қилинди

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Фарғона вилоятида кузатилган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари ўрганиб чиқилди.

2023 йил июл ойи учун ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича кўриниш олди:

Тошкент шаҳри – 29 000 сўм;
Самарқанд вилояти – 25 200 сўм;    
Сурхондарё вилояти – 25 000 сўм;    
Қашқадарё вилояти – 24 800 сўм;     
Бухоро вилояти – 24 600 сўм;     
Жиззах вилояти –23 200 сўм;    
Сирдарё вилояти – 23 200 сўм;    
Хоразм вилояти – 22 800 сўм;
Андижон вилояти – 22 400 сўм;    
Тошкент вилояти – 21 800 сўм;   
Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм;    
Навоий вилояти – 20 400 сўм;     
Наманган вилояти – 19 800 сўм;    
Фарғона вилояти – 19 200 сўм.

Мавзуга оид