Ўзбекистон | 12:12 / 02.08.2023
11558
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради 

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, йирик саноат мажмуалари ва спорт объектлари билан танишиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, янги корхоналарни ишга тушириш режалаштирилган. 

Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид