Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия компанияси Жиззахда тоғ-кон саноати комплекси қурилишига сармоя киритади
Фориш туманида қўрғошинли маҳсулотларни қайта ишлаш заводи қурилади.
Туркиянинг Esan Eczacibasi компанияси Ўзбекистондаги Учқулоч қўрғошин-рух конини ўзлаштиради.
Лойиҳа Жиззах вилоятининг Фориш туманида қўрғошинли маҳсулотларни қайта ишлаш заводини қуриш орқали рангли металлар (рух, қўрғошин, кадмий, висмут, кумуш) ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутади.

Қайд қилинишича, Esan Eczacibasi конларга ишлов бериш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Компания 40 дан ортиқ карьерларни бошқаради, хомашёни қайта ишловчи 8 та заводга эга. Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади, 2,5 мингга яқин ходим ишлайди.
Хабарда турк компаниясининг қанча сармоя киритиши ҳақида маълумот берилмаган.

Учқулоч қўрғошин-рух конини эксплуатация қилиш 1981 йилда бошланган. Аммо рух ва қўрғошин нархининг пасайиши туфайли конни ўзлаштириш самарасиз бўлиб чиқди. 1998 йилда руда қазиб олиш тўхтатилди, 2006 йилда кон консервация қилинди.

Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025