Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигер президенти АҚШ ва жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўради
«Мен буни гаровга олинган шахс сифатида ёзяпман», дея Нигер президенти мамлакатда конституциявий тузумни тиклашга ёрдам беришга чақирди. У минтақада Россия ва «Вагнер» ХҲКнинг ўсиб бораётган таъсиридан огоҳлантирди.
Нигернинг демократик йўл билан сайланган президенти Муҳаммад Базум АҚШ ҳукумати ва «бутун халқаро ҳамжамият»дан мамлакатда конституциявий тартибни тиклашда ёрдам сўради. Агар уни президентликдан четлаштиришга уриниш муваффақиятли якунланса, «бу бизнинг мамлакатимиз, минтақамиз ва бутун дунё учун фалокатли оқибатларга олиб келади», дейилади Базумнинг 3 август, пайшанба куни Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида.
Давлат раҳбари 26 июль куни президент соқчилари уни ҳибсга олиб, Нигерда ҳокимият устидан назорат ўрнатганидан бери илк бор тўнтариш ҳақида гапирди. «Мен буни гаровга олинган шахс сифатида ёзяпман, - деди Базум баёнотида. - Нигер ҳарбий хунта томонидан ҳужумга учради ва мен ўзбошимчалик билан ҳамда ноқонуний равишда қамоққа ташланган юзлаб фуқаролардан бириман». Унинг таъкидлашича, хунта «ноқонуний равишда ҳибсга олинганларнинг барчасини озод қилиши керак».
Муҳаммад Базум икки йил аввал мамлакатда ҳокимиятнинг тинч йўл билан демократик тарзда топширилиши натижасида Нигер президенти этиб сайланган эди. «Африканинг нотинч Саҳел минтақасида Нигер қўшниларимизни қамраб олган авторитар ҳаракатлар шароитида инсон ҳуқуқларининг сўнгги таянчидир», деб ёзади Базум Washington Post газетасида.
Унинг қўшимча қилишича, Нигерга қўшни давлатлар «Вагнер гуруҳи» каби ёлланма аскарларни ўз халқи ҳуқуқлари ва қадр-қимматига зиён етказиш учун» тобора кўпроқ таклиф қилмоқда. «Украинада шафқатсизлиги тўлиқ намоён бўлган «Вагнер гуруҳи» ёрдамида бутун Саҳел минтақаси Россия таъсирига тушиши мумкин», - дея огоҳлантирди президент ва «Боко Ҳарам» каби гуруҳлар ҳам Нигердаги беқарорликдан фойдаланишини қўшимча қилди. Улар мамлакатдан «қўшни давлатларга ҳужум қилиш ва бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик ва эркинликка путур етказиш учун жой сифатида» фойдаланиши мумкин.
Мавзуга оид
19:57 / 26.03.2025
Нигер хунтаси етакчиси президент сифатида қасамёд қилди
11:30 / 17.09.2024
Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади
14:55 / 12.08.2024
Нигерда кучли ёғингарчилик 94 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:53 / 09.08.2024