Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша ва Литва Украина юкларини текширишни Болтиқбўйи портларига ўтказишни муҳокама қиляпти
Полша бош вазири Матеуш Моравецкий Украина юкларини текширишни Полша-Украина чегарасидан Болтиқ денгизи портларига ўтказиш ғоясига ижобий қараяпти. Бу ҳақда Литванинг Delfi интернет нашри Литва президенти Гитанас Науседа баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
Науседанинг сўзларига кўра, бундай қадам «логистика жараёнининг ўзини сезиларли даражада қисқартиради ва бизнинг (Болтиқбўйи мамлакатлари) Украина донини экспорт қилиш имкониятларимизни сезиларли даражада оширади».
Аввалроқ Литва Россия «ғалла битими»ни узайтиришдан бош тортгач, Европа Иттифоқига Украина ғалласини экспорт қилиш учун Болтиқ денгизидаги портларидан фойдаланишни таклиф қилганди.
Литва вазирларининг Еврокомиссияга йўллаган мактубида айтилишича, Болтиқбўйи портлари орқали йилига 25 миллион тонна ғалла ташилиши мумкин, бу эса уларни «Украина товарлари, жумладан, ғалла транзити учун ишончли альтернатив вариантга» айлантиради.
Бундан ташқари, Литва вазирлари Европа комиссиясини Украина ва Полша чегараси орқали қуруқлик орқали ғалла ташишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025