Спорт | 19:48 / 05.08.2023
14426
1 дақиқада ўқилади

Буффон Италия миллий жамоасида иш бошлади

Жанлуижи Буффон Италия миллий жамоасида иш бошлади.

Фото: Getty Images

Яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган 45 ёшли собиқ дарвозабон Италия миллий жамоасида делегация раҳбари сифатида иш бошлашини маълум қилди.

Буффонга қадар Роберто Манчини бош мураббийлигидаги Италия миллий жамоасида делегация раҳбари сифатида Жанлука Виалли ишлаган эди. Италиялик собиқ футболчи 2022 йилнинг декабрь ойида ўз лавозимини тарк этган, бир ой ўтиб, 2023 йилнинг январида узоқ давом этган касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганди. 

2010 йил Буффон Италия миллий жамоаси сардорига айланган бўлса, 2018 йилда миллий жамоадан кетишини эълон қилганди. 

У фаолияти давомида 5та жаҳон чемпионатида (1998, 2002, 2006, 2010, 2014) қатнашган. 2006 йил Германияда ўтган мундиалда бош совринга эга чиқиб, турнирнинг энг яхши дарвозабонига айланганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид