Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бўйлаб навбатдаги зарбалар ва Донбассдаги ярадорлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 528-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ қўшини Украина бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўллади. Запорижжя шаҳри чеккасида зарба оқибатида ёнғин чиққан.
- Зеленскийнинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар «Мотор Сич» корхонаси ва Хмелницкая областига ҳужум қилган. Ракеталарнинг бир қисми уриб туширилган.
- Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Украинадаги урушга тинч йўл билан барҳам бериш бўйича музокаралар бошланди. Унга Россияни таклиф этишмаган.
- Reuters агентлиги маълумотига кўра, Россия ҳарбий харажатларини оширган — бюджетнинг учдан бир қисми ҳажмида.
- BBC ва «Медиазона» Украинада ҳалок бўлган 29 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий шахсини тасдиқлади.
- РФ мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари разведкачи дрони Қора денгиз устида Россия чегараларига яқин келгани ҳақида хабар қилди. Су-30 қирувчиси ҳавога кўтарилган.
- Новороссийскка денгиз дронлари ҳужум қилди. Россиянинг «Оленегорский горняк» номли катта десант кемаси шикастланган.
- Россияликлар танкери Керч бўғозида денгиз дрони ҳужуми оқибатида шикастланди. Украин нашрларига кўра, бу ҳужум Украина хавфсизлик хизматининг махсус амалиёти бўлган.
- Украина РФнинг Қора денгиздаги портлари акваториясини ҳарбий таҳдид зонаси деб эълон қилди.
- «Агар россияликлар „қасир-қусир“ тинишини исташса, улар Украина ҳудудий сувлари ва бизнинг ерларимизни тарк этиши керак». Украина хавфсизлик хизмати РФ кемаларига денгиз дронлари ҳужумини шундай изоҳлади.
Россиянинг Новороссийск портида камикадзе катер ҳужумидан шикастланган десант кемаси
2023 йил 4 август куни олинган сунъий йўлдош тасвирида украиналикларнинг камикадзе катери ҳужумига учраган «Оленегорский горняк» катта десант кемасидаги шикастланишлар кўзга ташланади. Кеманинг чап борти қийшайган, аммо у сузиш қобилиятини сақлаб қолган ва шатакка олиниб, причалга келтирилган.
Украинларнинг бир неча юз килограмм портловчи моддалар ўрнатилган экипажсиз катерлари сўнгги ойларда РФ Қора денгиз флоти кемалари ва бошқа нишонларга кўп бор ҳужум уюштирди — ва бу ҳужумларнинг аксари муваффақиятсиз чиққан. Аммо июл ва август ойларида Украина бундай дронлар воситасида Қрим кўприги, десант кемаси, 5 августга ўтар кечаси эса — РФ ҚКнинг Суриядаги ҳарбий базасига юк ташишда фойдаланилган танкерга зарар етказди.
Planet Labs PBC / AP / Scanpix / LETA
Купянскдаги қон қуйиш марказида чиққан ёнғин
Украина президенти Володимир Зеленский Харкив области шарқидаги Купянск шаҳрида қон қуйиш маркази биносига бошқарилувчи авиабомба келиб урилганини хабар қилди. Шаҳар РФ ҚК билан жанговар туташув чизиғидан ўн километр масофада жойлашган.
«Қурбонлар ва яраланганлар бор. Ҳамдардлигимни билдираман!» — дейилган Зеленскийнинг расмий телеграм-каналида. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, шаҳарга соат 20:20 да зарба берилган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлиб, тўрт киши яраланган. Украина ҚК маълумотига кўра, Купянск йўналишида сўнгги кунларда Фиголовка, Двуречная, Западное, Кисловка ва Берестово қишлоқлари ҳам артиллерия ва миномётлардан ўққа тутилган.
Фото: Украина президенти офиси
Вуҳледардаги вазият
Вуҳледар — Донецк областидаги кончилар шаҳарчаси бўлиб, урушга қадар бу ерда 15 мингга яқин киши яшаган. Кенг кўламли босқин бошланиши билан ушбу шаҳар ҳарбий тўқнашувлар чизиғида қолади: атрофдаги аҳоли яшаш манзиллари, хусусан бир неча километр жанубда жойлашган Павливка ва Николске Россия қўшинлари назоратига ўтган.
Николске босқиннинг илк кунларидаёқ РФ қуролли кучлари томонидан эгалланган бўлса, Павливка учун 2022 йил ноябр ойида узоқ муддатли жанглар бошланганди. Вуҳледар россияликлар зарбаларидан жиддий жабрланган ва шаҳарда яшаш шароитлари оғирлашган, шунга қарамай бу ерда маълум миқдорда маҳаллий аҳоли вакиллари яшашда давом этмоқда.
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областидаги украин артиллериячилари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областида яраланган украин аскарларига ёрдам кўрсатилиши
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ню-Йорк посёлкаси атрофидаги жанглар
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Олдинги чизиқдаги украиналик дрон оператори
Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025