Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби: ядровий таҳдид сояси яна бутун дунёни қамраб олди
Антониу Гутерриш Хиросимага атом бомбаси ташланганининг 78 йиллиги муносабати билан дунёдаги хавфли вазиятга ишора қилди. «Баъзи давлатлар ўйламасдан яна ядро қиличини кўрсатяпти», - деди у.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг қуролсизланиш масалалари бўйича вакили ўринбосари Идзуми Накамицу томонидан 6 август куни Хиросимага атом бомбаси ташланганининг 78 йиллигига бағишланган маросимда ўқиб эшиттирилган мурожаатида бутун дунё бўйлаб ишончсизлик ва бўлиниш кучайгани, «ядро уруши ноғоралари яна урилаётгани» ҳақида маълум қилди.
«Ядро урушининг ноғоралари яна урилмоқда. Ишончсизлик ва тарқоқлик кучаймоқда. Совуқ уруш даврида дунёда осилиб қолган ядро сояси яна пайдо бўлди. Баъзи давлатлар эса яна ўйламасдан ядро қиличини кўрсатиб, бу қирғин воситасидан фойдаланиш билан таҳдид солмоқда», дейилади мурожаатда.
Шу билан бирга, Гутерриш 78 йил аввал атом бомбаси ким томонидан ташлангани ва унинг фикрича, ҳозирда қайси давлатлар ядровий қурол билан таҳдид қилаётганига аниқлик киритмаган.
Антониу Гутерриш ядро қуролидан бутунлай воз кечишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу - ядро уруши хавфини бартараф этишнинг ягона йўли. Унинг қайд этишича, БМТ «ядро сояси бутунлай йўқолмагунча» тинчимайди.
Хиросима 1945 йил 6 августда АҚШ томонидан бомбардимон қилинган. Нагасаки билан биргаликда улар ядро қуролидан жанговар фойдаланилган ягона жойларга айланди. Ҳужум оқибатида Хиросимада 70 000 дан 100 000 гача ва Нагасакида 70 000 киши ҳалок бўлди. Нурланиш касаллигидан вафот этганлар билан бирга ҳалок бўлганлар сони ярим миллиондан ошади.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025