Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FT: Европанинг йирик компаниялари уруш бошидан бери Россиядаги иши туфайли 100 млрд евро йўқотди
Уруш бошидан бери Европа компанияларининг Россиядаги фаолияти билан боғлиқ тўғридан тўғри йўқотишлари 100 миллиард евродан ошди. Бу ҳақда Financial Times 600 та энг йирик компаниянинг молиявий ҳисоботларига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Европанинг 176 компанияси ўз активларининг қадрсизланиши, валюта курси билан боғлиқ, шунингдек, бизнесни сотиш, ёпиш ёки қисқартириш билан боғлиқ харажатларга дуч келган.
40 миллиард евролик зарар нефт ва газ соҳасидаги учта компанияга тўғри келди: BP, Shell ва TotalEnergies. Уларнинг йўқотишлари нефт ва газ нархининг ошиши ҳисобига қопланди, натижада улар учун рекорд даражадаги умумий фойда 95 миллиард еврони ташкил этди, деб ёзади FT.
Банклар, суғурта ва инвестиция компаниялари 17,5 миллиард евро, автомобиль ишлаб чиқарувчилари 13,6 миллиард евро йўқотди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025