Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида маҳкумни оғир меҳнатга жалб қилмасликни ваъда қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, унда фуқаро О.З. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган Ё.С.нинг опаси Д.М.га ўзини Қибрай туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи иш бошқарувчиси деб таништириб, унинг укаси Ё.С. ушбу ғишт заводига шартнома асосида ишлаш учун бириктирилганидан фойдаланиб, уни оғир меҳнатга жалб қилмаслик ва енгил шароит яратиб бериш эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025